+7 (701) 759 90 19
USD 379.75 EUR 415.18
RUB 5.78 CNY 54.19
Янгиликлар

Коронавирусдан ҳимояланиш учун Қозоғистонда қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда

27 Январь 11:01
Баҳам кўринг:
Коронавирусдан ҳимояланиш учун Қозоғистонда қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин Қозоғистон ҳудудида коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик ва олдини олиш чора-тадбирлари бўйича кенгаш ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар сони 2000дан ошди Президент Ҳукуматга коронавирусга қарши атрофлича чора кўришни буюрди Атирау вилоятида йирик газ қайта ишлаш заводи қурилади

Кенгаш якунида Ҳукумат раҳбари қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишга топшириқ берди:

1. Давлат чегарасидан ўтиш бекатларида, жумладан ҳаво, автотранспорт ва темир йўл транспорти объектларида санитар-эпидемиологик ва миграция назоратини кучайтириш;

2. ҚХРдан келган барча фуқароларни манзили бўйича тиббий назорат қилиш;

3. Эпидемиологик вазият ёмонлашса аҳолига керакли ёрдам кўрсатадиган тиббий ташкилотлар тайёргарлигини таъминлаш;

4. Хитойга хизмат сафарларини чеклаш, шунингдек шахсий ва туристик мақсадларда бормасликни тавсия қилиш;

5. ҚХРдан келган транзит йўловчиларга ҚР ҳудудида 72 соатлик визасиз режимни вақтинча тўхтатиш;

6. «Қорғас» чегаравий ҳамкорлик халқаро маркази Қозоғистон қисми ишини вақтинча ёпиш;

7. ҚХР ҳудудидаги Қозоғистон фуқароларига консуллик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш ишларини жадаллаштириш;

8. Давлат органлари коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини мувофиқлаштириш мақсадида ҚХР ва бошқа давлатларнинг тегишли давлат тузилмалари билан биргаликда ўзаро ҳаракатларни амалга ошириш;

9. Зарурат бўлган тақдирда ҚХР Ухан шаҳридаги Қозоғистон талабалари ва ҚР бошқа фуқароларини тезкор эвакуация қилишни таъминлаш;

10. Бош вазир ўринбосари Б.Сапарбаев раислигида идоралараро комиссия ташкил этиш, унга коронавируснинг Қозоғистонга тарқалишига йўл қўймаслик бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш юклатилди.



Калит сўзлар: Ҳукумат мажлиси,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив