Коронавирус: Жанубий Кореяда ўлим ҳолатлари бўйича янги кунлик антирекорд ўрнатилди

None
None
SEOUL. Yonhap – Kazinform - Корея Республикасида 22 декабр куни коронавирусдан вафот этганлар сони энг юқори кўрсаткичга етди. Бу ҳақда Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш миллий бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига ҳавола билан.

Ўтган суткада мамлакатда 109 одам ушбу касаллик туфайли вафот этган.

Оғир ва ўта оғир аҳволда бўлган беморлар сони ҳам янги максимал даражага кўтарилиб, 1083 нафарга етди. Бир сутка давомида мамлакатда 6919 нафар инфекция ҳолати аниқланган.

Сўнгги хабарлар