+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Коронавирус: Жанубий Корея ва Эронга рейслар камайтирилади

26 Февраль 13:29
Баҳам кўринг:
Коронавирус: Жанубий Корея ва Эронга рейслар камайтирилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус инфекцияси туфайли Қозоғистон Жанубий Корея ва Эронга парвозларни чеклайди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Туркистон вилояти «сариқ» зонага ўтди Қозоғистонда кеча 6177 киши коронавирусдан соғайди Ўтган бир кунда Қозоғистонда 7481 киши коронавирус юқтирган

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси санитар врачи Жандарбек Бекшин маълум қилди.

«Жанубий Корея 1-тоифага киритилган. 1 мартдан бошлаб рейслар 9 тадан 3 тага қисқартирилди. Қозоғистон Республикаси Инвестициялар ва инфратузилмаларни ривожлантириш ва Ташқи ишлар вазирликлари билан биргаликда биз бошқа давлатларни ҳам кўриб чиқмоқдамиз. Масалан, Японияга ҳафтасига икки марта учади. Трафикнинг пастлиги сабабли ҳозирча муаммо йўқ», - деди Жандарбек Бекшин.

Шу билан бирга, Эрон ва Қозоғистон ўртасида ҳаво қатнови чекланади.

«Туркия, Покистон, Уммон ва Афғонистон каби давлатлар Эронга ҳаво қатновини вақтинча чеклаб қўйди. Биз бошқа мамлакатлар билан парвозларни чеклаш масаласини кўриб чиқмоқдамиз», - деди бош санитар.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда 1146 киши коронавирус билан касалланган ва 11 киши вафот этган. Эронда 42 коронавирус ҳолати қайд этилди, улардан 12 таси ўлим билан якун топган.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив