Коронавирус: Ўзбекистонда антирекорд яна янгиланди

None
None
TASHKENT. Kazinform – 25 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик антирекорд яна янгиланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 25 март ҳолатига кўра, 144 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган.

Энг кўп ҳоллар яна пойтахт Тошкент ҳисобига тўғри келмоқда.

Агар, расмий маълумотга таянилса, 144 та янги ҳолатдан 115 таси Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси жами ҳолатлар сони 81 960 тага етди. Шундан 80 248 нафари соғайган. Айни пайтда 1088 нафар бемор даволанмоқда.

Сўнгги хабарлар