Коронавирус юқтирган 500 нафар тиббиёт ходимига товон пули тўланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетова иш жойида COVID-19 инфекциясини юқтирган тиббиёт ходимларига тўланадиган товон пули тўғрисида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Соғлиқни сақлаш вазири билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг қўшма буйруғи мавжуд. Унда товон пулини тўлаш ва ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби белгиланган. Шуни таъкидлаш керакки, ҳудудий комиссиялар ҳар бир тиббиёт ходимнинг ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқади», - деди у.

Унинг айтишича, агар тўлов тўғрисида қарор қабул қилинса, ҳужжатлар тўплами Меҳнат вазирлиги тизимига киритилади.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этилган ва тасдиқланган тўловларни ҳар куни назорат қилади. Биздаги маълумотларга кўра, ҳозиргача 500 тиббиёт ходимига товон пули тўланди», - деди А.Есмағамбетова.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар