Коронавирус: Япония лайнерида бўлган 4 фуқаро пойтахтимизда карантинга ётқизилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Япониянинг Diamond Princess круиз лайнерида бўлган Қозоғистоннинг 4 нафар фуқароси Нур-Султан шаҳри №3 кўп профилли касалхонаси қошидаги юқумли касалликлар корпусига жойлаштирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«23 февраль куни Япониянинг Diamond Princess круиз лайнерида бўлган Қозоғистоннинг 4 нафар фуқароси юртимизга қайтарилиб, карантинга ётқизилди. Япония қирғоқларида карантинда турган криуз лайнерида дунёнинг 50 та мамлакатидан 3 700 одам қолиб кетганди», - дея маълум қилди ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Товарлар ва хизматлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси.

Қўмита вакилларининг хабар қилишича, Нур-Султан шаҳри аэропортига 23 февраль куни «Токио-Нур-Султан рейси» билан 20 ёўловчи келган. Шундан 16 нафари Қозоғистон фуқаросидир. Тўрт нафари Diamond Princess лайнерида бўлган йўловчилар. Қолган йўловчилар орасида Япония, Ливия, Буюк Британия, Украина, Жанубий Корея ва ХХР фуқаролари бор.

«Фуқароларнинг ҳаммаси Нур-Султан шаҳридан 7 км масофада жойлашган №3 кўп профилли касалхонаси қошидаги юқумли касалликлар корпусига жойлаштирилди. Улардан анализ учун пробалар олинган. Ҳаммасининг аҳволи қаноатланарли. Улар 14 кун карантинда бўлишади», - дея маълум қилди қўмита вакиллари.

Товарлар ва хизматлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитасининг маълум қилишича, ҳозирда Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилмаган.

Қўшимча ахборот учун 1406 рақами орқали алоқа маркази билан боғланиш мумкин.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар