Коронавирус: Вазир круиз лайнерида қолган қозоғистонликлар ҳақида гапириб берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов коронавирус туфайли Япония қирғоқларида карантинга олинган круиз лайнеридаги Қозоғистон фуқаролари ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Япония Соғлиқни сақлаш вазири билан тўғридан-тўғри алоқадамиз. Улардаги маълумотга кўра, қозоғистонликларнинг айни дамда вирус (янги турдаги коронавирус – Ред.) юқтиргани ҳақида ахборот йўқ. Бундан ташқари, фуқароларимиз билан ҳам тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилган», - деди вазир Ҳукумат мажлисида.

Унинг айтишича, круиз лайнеридаги қозоғистонликларнинг аҳволи яхши.

«Ҳозирда биз Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда юртимиз фуқароларини Қозоғистонга олиб келиш масаласини ойдинлаштиряпмиз», - деди Елжан Биртанов.

Таъкидлаш жоиз, кема 5 февралдан бери карантинда турибди. Карантин вақти февральда якунланиши лозим. Шундан сўнг, агар фуқароларимизда коронавирус аломатлари бўлмаса, кемадан чиқишига изн берилади.

Япония лайнердан бўшатилган йўловчиларни ерга тушгандан сўнг яна бир марта текширишни режалаштирган.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, кема бортида қозоғистонлик икки аёл ва 8 ва 12 ёшли иккита бола бор. Озиқ-овқат ва тиббий ва бошқа зарурий буюмлар билан тўлиқ таъминланган.

Фото: Franck Robichon / EPA / ТАСС

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар