Коронавирус вакцинаси билан қариялар ва шифокорлар биринчи бўлиб эмланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетова вакцинация қилинадиган одамлар гуруҳлари ҳақида гапириб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун биз эмлаш гуруҳлари билан иш олиб бормоқдамиз. Хавф остидаги гуруҳлар учун махсус режаларимиз бор, улар учун коронавирус жуда хавфлидир. Бу 60-65 ёшдаги одамлар, айрим сурункали касалликларга чалинган одамлар», - деди Айшан Есмағамбетова.

Унинг айтишича, ушбу гуруҳга тиббиёт ходимлари ҳам киради.

«Чунки улар биринчи навбатда коронавирус инфекциясининг аломатлари бўлмаган, аммо ташувчиси бўлган беморлар ва одамлар билан алоқада бўлишади. Шунинг учун биз Соғлиқни сақлаш вазирлигида эмлашга тайёргарлик, вакцинани танлаш ва эмлаш стратегиямизни ишлаб чиқиш устида ишламоқдамиз», - деди.


Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар