Коронавирус вакцинаси билан эмлаш мумкин бўлмаган тоифаларга кимлар киради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Марат Шоранов коронавирус инфекциясига қарши Спутник V вакцинаси қайси ҳолатларда ишлатилмаслигини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Аввало, оғир аллергик реакциялар, ҳомиладорлик ва лактация даври, 18 ёшгача бўлган болалар ва 65 ёшдан ошган қариялар вакцина билан эмланиши мумкин эмас. Ҳозирги вақтда ушбу тоифадаги одамларни эмлаш бўйича маълумотларнинг еишмаслиги сабабли биз ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган материалларни доимий равишда ўрганиб чиқмоқдамиз ва ушбу тоифаларда вакцинацияни хавфсиз ўтказиш тўғрисида янги маълумотлар, кўрсаткичлар кенгаймоқда», - деди Марат Шоранов.

Вазир биринчи ўринбосари ушбу дори сурункали жигар ва буйрак касалликлари билан оғриган беморларга, шунингдек, диабет каби эндокрин тизимининг аниқ бузилиши бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан ишлатилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

«Қон тузилиши тизимнинг оғир касалликлари, эпилепсия, қон томирлари ва марказий асаб тизимининг бошқа касалликлари, юрак-қон томир касалликлари, бирламчи ва иккиламчи иммунитет танқислиги ва аутоиммун касалликлар, шунингдек астма ва сурункали обструктив ўпка касалликларида эҳтиёт бўлиш керак. Қандли диабет ва метаболик синдром, атопия ва экземага қарши аллергик реакциялар, шунингдек саратон касалликлари билан оғриган беморларнинг ҳар бирига алоҳида ёндашиш керак. Яъни, бу ҳолатлар мутлақо қарши кўрсатмалар эмас ва ҳар бир беморнинг умумий аҳволига қараб, эмлаш ҳақида алоҳида қарор қабул қилинади», - деди М.Шоранов.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар