+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Коронавирус вакцинаси 2021 йилнинг 1-ярмида сотувга чиқарилади

6 Ноябрь 10:34
Баҳам кўринг:
Коронавирус вакцинаси 2021 йилнинг 1-ярмида сотувга чиқарилади

JENEVA. Kazinform - Коронавирусга қарши эмлашдан сўнг инсон саломатлигига жиддий таҳдид соладиган ножўя таъсирлар бўлмаслиги керак. Расмийлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан маъқулланган COVID-19 вакцинаси бошқа вакциналарга нисбатан катта хавф туғдириши мумкин эмас, дейди панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарининг ўринбосари Жарбас Барбоса, деб хабар беради Kazinform БМТ янгиликлари сайтига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Тиббиёт фахрийси: Эмлаш – пандемиядан чиқишнинг ягона йўли Қозоғистонда 2 676 299 киши коронавирус вакцинасининг 1-компоненти билан эмланди ЖССТ аёлларни спиртли ичимликлардан воз кечишга чақирди

Унинг таъкидлашича, қоидаларга кўра, ҳар қандай янги вакцина клиник синовларнинг барча уч босқичидан ўтиши ва натижалари жамоатчиликка етказилиши керак.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг олдиндан танланган экспертлар гуруҳи COVAX Альянси орқали сотиб олинган барча дори-дармонларнинг сифатини баҳолайди.

«Шунингдек, оммавий эмлаш даврида, бозорда янги вакцина пайдо бўлганида, мониторинг тизимини ташкил этиш муҳимдир. Эмлашга тайёргарлик мамлакатлар билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади», - деди Барбоса. Унинг таъкидлашича, ЖССТда оммавий эмлашлар натижаларининг мониторинги шартли равишда клиник синовларнинг «тўртинчи босқичи» деб номланади.

Шунингдек, у коронавирусга қарши вакциналарни синовдан ўтказишнинг учинчи босқичи (клиник синовларнинг якуний босқичи - таҳр.) 2020 йилнинг ноябридан 2021 йил бошигача ўтказилишини ва дори воситалари бозорда 2021 йилнинг биринчи ярмида пайдо бўлишини маълум қилди.

Унга кўра, коронавирусга қарши оммавий эмлаш қайси ойда бошланишини аниқлаш ҳали ҳам қийин.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив