Коронавирус ва пневмониядан вафот этган 27 нафар тиббиёт ходимига товон пули тўланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – COVID-19га қарши курашда иштирок этган 2 043 тиббиёт ходимига коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмонияга чалингани боис Давлат ижтимоий суғурта фондидан бир марталик ижтимоий тўлов тўланди, дея хабар беради Kazinform.

25 сентябрь 9.00 ҳолатига кўра, Давлат ижтимоий суғурта фондидан COVID-19 ёки вирусли пневмония билан касалланган 2 043 тиббиёт ходимига ва касалликдан вафот этган 27 нафар тиббиёт ходимининг оила аъзоларига товон пули тўланган. Тиббиёт ходимларига COVID-19 ёки вирусли пневмонияга чалиниши туфайли энг кўп товон пули Нур-Султан (517), Алмати (373) ва Чимкен шаҳрида (117), Қарағанди (170), Ғарбий Қозоғистон (131) ва Ақмола вилоятларида (107) тўланди.

Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ва ҚР Соғлиқни сақлаш вазири буйруқ чиқарди Жорий йилнинг 22 июлидаги «Амалиёт қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» қўшма буйруғига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ:

-коронавирус инфекцияси ёки вирусли пневмония билан касалланган тиббиёт ходимларига - 2 млн тенге;

-COVID-19 коронавирус инфекцияси ва вирусли пневмониядан вафот этган тақдирда уларнинг оиласига 10 миллион тенге миқдорида товон пули тўланади.


Сўнгги хабарлар