+7 (701) 759 90 19
USD 381.10 EUR 420.81
RUB 5.65 CNY 54.57
Янгиликлар

Коронавирус: Ухандан олиб келинган қозоғистонлик талабалар махсус корпусда текширилади

28 Январь 12:12
Баҳам кўринг:
Коронавирус: Ухандан олиб келинган қозоғистонлик талабалар махсус корпусда текширилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Шахрат Нуришев Хитойнинг Ухан шаҳридаги қозоғистонлик талабаларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Жанубий Кореяда коронавирус юқтирганлар сони 2000дан ошди Президент Ҳукуматга коронавирусга қарши атрофлича чора кўришни буюрди Хитойда коронавирус эпидемиясининг қачон тўхташи маълум қилинди

«Ҳозирда Ухан шаҳрида 98 нафар қозоғистонлик талаба бор. Қозоғистоннинг Хитойдаги элчихонаси орқали улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилган. Ҳар куни ҳолидан хабар олинмоқда. Талабаларда кундалик эҳтиёжларига керакли нарсаларнинг ҳаммаси бор. Сабаби улар таҳсил оладиган университетлар тиббий қуроллар, маскалар каби ҳамма нарсалар билан таъминлаб турибди. Озиқ-овқат етарли. Ҳозирда Бош вазир билан бизда идоралараро комиссия қурилган. Яқинда мажлис бўлиб ўтди. Биз ҳозир талабаларни эвакуация қилиш масаласини хал қилмоқдамиз. Бу масала бўйича Хитой томонига расмий нота юборилди. Энди самолётнинг қай маршрут билан бориши, қаерга тўхташи, талабалар қаердан олиб кетилиши каби масалалар хал қилинмоқда», - деди Шахрат Нуришев Ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шунингдек, ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов қозоғистонлик талабалар Ухандан олиб келингандан сўнг қандай чора-тадбирлар кўрилишини маълум қилди.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив