Коронавирус тарқалган мамлакатларда қанча юртдошимиз бор

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош давлат санитар шифокори Жандарбек Бекшин коронавирус тарқалган мамлакатларда қанча юртдошимиз борлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«ҚР Ташқи ишлар вазирлиги коронавирус тарқалган мамлакатларда қанча юртдошимиз борлигини маълум қилди. Ҳозирги маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда - 34 минг, Японияда - 180, Эронда – 170га яқин Қозоғистон фуқароси юрибди», - деди Жандарбек Бекшин.

Ж.Бекшин, шунингдек, коронавирус хавфи авж олган мамлакатлардан келган қозоғистонликлар уй карантинида бўлишини маълум қилди. Ушбу рўйхатда Хитой, Жанубий Корея, Япония, Италия, Эрон, Гонконг, Макао, Тайвань бор.

Коронавирус инфекцияси туфайли Қозоғистон Жанубий Корея ва Эронга парвозларни чеклашини хабар қилгандик.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар