Коронавирус тарқалган Diamond Princess лайнерида 4 нафар Қозоғистон фуқаролари бор

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус тарқалган Diamond Princess лайнерида 4 нафар Қозоғистон фуқаролари бор. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Диас Ахметшарип маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Япония қирғоқларида турган Diamond Princess круиз лайнерида 50 та давлатнинг 3 700 нафар фуқароси изоляцияланган. Улар орасидан 174 нафар йўловчи янги турдаги коронавирусни юқтирганлиги маълум бўлди. Лайнерда Қозоғистон Республикасининг 4 нафар фуқароси бор. Уларнинг аҳволи яхши, вирус юқтиришмаган. Карантин 19 февраль куни якунланади», - деди Диас Ахметшарип.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар