Коронавирус пандемияси кейинги ёзда тугаши мумкин – мутахассис

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Тиббиёт фанлари доктори, профессор, ҚР Миллий Фанлар академиясининг академиги, Қозоғистоннинг репродуктив тиббиёт бирлашмаси президенти Вячеслав Локшин гриппга қарши вакцина билан эмлашнинг аҳамияти ҳақида гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Коронавирус инфекцияси – жуда юқумли касаллик бўлиб, одамдан одамга осон юқади. Унинг асосий олдини олиш усуллари гигиена, ижтимоий масофа сақлаш ва ниқоб кийиш, одам кўп йиғилган жойларга бормасликдир. Бу ўзингизни ҳимоя қилишнинг ягона усули. Эпидемиологларнинг айтишича, «агар бутун инсоният ниқоб кийса, эпидемия тугайди». Вирусга қарши курашнинг асосий усули карантин чораларига риоя қилишдир. Ҳозир вакциналар ишлаб чиқилмоқда. Менимча, коронавирус пандемияси келаси йилнинг ёзига қадар тугайди», - дейди В. Локшин Kazinform мухбирига берган интервьюсида.

Шунингдек, шифокор гриппга қарши вакцина билан эмлаш нима учун зарурлигини ва иммунитет тизимини ўсиб бораётган ЎРВИ ва гриппдан ҳимоя қилиш усулларини айтиб берди.

«Гриппга қарши вакцина бор. Ҳар йили штамплари ўзгариб боради ва кутилаётган вирус турига кўра вакцина чиқарилади. Ҳар йили дунё бўйлаб кўплаб одамлар ушбу вакцинани олишади. Кексалар ва ҳомиладор аёллар, шифокорлар ва бошқа тоифадаги одамларни вакцина билан эмлаш айниқса муҳимдир. Агар дори ишлаб чиқарувчи тўғри штампни танласа, одамлар вирусни юқтирмасликлари ёки касалликни енгил шаклда юқтиришлари эҳтимоли юқори бўлади. Бу, айниқса, коронавирус пандемияси пайтида жуда муҳимдир. Агар гриппга коронавирус инфекцияси қўшилса, уни даволаш анча қийинлашади. Шунинг учун вакцинация жуда муҳимдир. Сентябрь-октябрь ойларида аҳолини вакцина билан эмлаш тўғри қадам бўлди», - дейди профессор.

Шифокор иммунитетни сақлашга ёрдам берадиган чоралар ҳақида айтиб берди.

«Иммунитет ҳам жуда муҳимдир. Бунинг учун соғлом турмуш тарзини олиб бориш, тоза ҳавода сайр қилиш ва нормал дозада Д витамини ичиш керак. Д витаминининг паст даражаси иммунитетни пасайтириши ҳам исботланган. Аскорбин кислота ва цинкни ҳам олиш керак. Яъни, тўғри овқатланиш ва зарур витаминлар иммунитетни сақлашга ёрдам беради», - деди Вячеслав Локшин.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар