Коронавирус: Омикрон Дельта штаммидан 36% тезроқ тарқалмоқда
24 Декабрь 12:26

Коронавирус: Омикрон Дельта штаммидан 36% тезроқ тарқалмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Коронавирусининг янги Омикрон версиясининг Жанубий Африкада тарқалишини таҳлил қилиб, шифокорлар у SARS-CoV-2нинг илк нусхасидан икки баравар юқумли, дельта штаммидан эса 36 фоизга тезроқ тарқалади деган хулосага келишди. Таҳлил натижалари medRxiv сайтида эълон қилинган, деб хабар беради Kazinform.

Омикрон – коронавируснинг янги штамми (Б. 1.1.529). У жорий йил кузнинг охирида Жанубий Африка ва бошқа Африка мамлакатларида тарқала бошлади.

АҚШнинг Колумбия университети профессори Жеффри Шаман бошчилигидаги янги тадқиқотда олимлар Жанубий Африканинг Гаутенг провинциясида сўнгги бир неча ҳафта давомида олинган маълумотларни таҳлил қилишди.

Таҳлил натижалари эса янги штаммнинг юқумлилик кўрсатгичи дельта версиясига нисбатан 36 фоизга юқори эканлигини кўрсатган.

Янгиликлар

Архив