Коронавирус: Нур-Султан шаҳрида ўқитувчилар ва полициячиларни эмлаш бошланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 1 мартдан бошлаб Нур-Султанда ўқитувчилар, болалар боғчаси ўқитувчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари коронавирусга қарши эмланадилар, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ушбу гуруҳга 15 мингдан ортиқ киши киради. Нур-Султанда ушбу тоифадаги одамларни эмлаш учун 36 та бирламчи тиббий ёрдам ташкилотларида эмлаш хоналари ташкил этилди. Вакцинация билан идоралараро ташкилотлар ҳам шуғулланмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан бошлаб Нур-Султанда жами 2126 киши коронавирусга қарши эмланди. Дам олиш кунлари шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси омборларига 7000 дан ортиқ янги дозадаги вакциналар етказиб берилган.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар