Коронавирус мутацияларини баҳолашда қийинчиликлар мавжуд - ЖССТ
18 Май 19:32

Коронавирус мутацияларини баҳолашда қийинчиликлар мавжуд - ЖССТ

NUR-SULTAN. Кazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тестлар қисқариши туфайли коронавирус мутацияларини баҳолашда қийинчиликлар мавжудлигини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус: «Ўтган ҳафтада ЖССТнинг олтита ҳудудининг тўрттасида CОVID-19 ҳолатлари кескин ошди. Шу муносабат билан у коронавирус мутацияларини баҳолашдаги қийинчилик ҳақида гапирди.

«Кўпгина мамлакатларда тест синовлари ва мунтазамлик пасайганлиги сабабли вирус қаерда ва қандай ўзгаришини аниқлаш қийин», - деди у.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссияси маълумотларига кўра, у КХДР ва Эритреяда эмлаш кампанияси бошланмаганидан хавотир билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Малайзияда бир суткада 1469 киши янги турдаги коронавирус билан касалланган.

Исроил эса мамлакатга киришдан олдин ПЗР тестини топшириш талабини бекор қилди.


Янгиликлар

Архив