Коронавирус мутацияга учрамоқда: бу инсоният учун қанчалик хавфли

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Оддий пневмония билан коронавирус инфекциясидан келиб чиққан пневмония ўртасидаги фарқ нима? Коронавируснинг мутацияга учраши қанчалик хавфли? Бу ҳақда юқумли касалликлар шифокори, аллерголог-иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди, Қарағанда тиббиёт университети профессори Анна Кнаус Kazinform мухбирига берган суҳбати чоғида айтиб ўтди.

Суҳбат давомида профессор оддий пневмония курси коронавирус инфекциясидан келиб чиққан пневмониядан қандай фарқ қилишини тушунтирди.

«Оддий пневмония билан оғриган одам иситма, йўтал ва нафас олиш муаммоларидан (нафас қисилиши) шикоят қилади, тиббий ёрдамга мурожаат қилади. Коронавирус сабаб бўлган пневмония, аксарият ҳолларда, юқоридаги клиник аломатларсиз давом этади, бу эса ташхис қўйиш учун асосий белги ҳисобланади. Шу билан бирга, ривожланаётган пневмония кўрсатгичи бўлмаган аломатлар бўлиши ёки соғлиқ бузилиши белгилари умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу ташхис қўйишни мураккаблаштиради. Ва фақат аниқ клиник симптомлари бўлмаган беморларнинг ўпкасини компьютер томография (КТ) қилиш орқали ўпканинг шикастланиш белгилари аниқланади», - дея изоҳ берди у.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 нинг ўзига хослиги шундаки, у кўп тизимларга зарар етказиш қобилиятига эга. Ўпканинг икки томонлама шикастланиши, ўткир нафас олиш етишмовчилигида оғир ҳолат ривожланиши билан пневмониянинг тез ривожланиши, коронавирус инфекциясида пневмония курсининг оғирлигини аниқлайди. Ривожланаётган пневмониянинг клиник аломатлари йўқлигини ҳисобга олиб, уни дастлабки босқичларда даволаш мумкин эмас.

Яқинда коронавирус мутацияга учраганлиги маълум бўлди. Европадаги янги ҳолатларнинг 80%и мутацияга учраган коронавирус туфайли келиб чиқмоқда, у баҳорда бутун дунёни қамраб олган вирусдан фарқ қилади. Вируснинг янги турига 20A.EU1 дея ном берилди. Юқумли касалликлар шифокори бу инсоният учун қанчалик хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида тўхталди.

«Вирус - бу ҳужайрали бўлмаган заррадир, у табиатда хўжайинининг ҳужайрасисиз яшай олмайди. Эгасининг ҳужайрасига кириб, унда омон қолиш учун вирус доимий равишда ўзгариб туриши ва шу билан мезбон ҳужайрага кириб бориш йўлидаги турли тўсиқларга ва мезбон ҳужайра ичида кўпайиш имкониятига мослашишга мажбур бўлади. Мослашув жараёнида вирус геномини ўзгартиради - бу мутациядир. Ўзгаришлар нафақат вирус геномида, балки унинг юзасида ҳам бўлиши мумкин, бу ҳам унинг инсон танасига кириб боришини ва патологик жараённинг ривожланишини таъминлайди. Вируслар жуда кўп. Улар жуда тез кўпаяди ва ўзгаради. Битта вирусли заррача фақат битта репликация (бўлиниш) циклида миллионлаб авлодлар вирусларини яратиши мумкин, натижада бир хил вируснинг жуда кўп турлари ҳосил бўлади. Бу табиий жараён. Бу коронавирусга ҳам тегишли», - деди Анна Кнаус.

Профессор таъкидлаганидек, вирусларнинг мутацияга учраши одатда уларнинг инсон иммунитети ҳужайралари учун кўринмас бўлишига имкон беради ва/ёки вирусга қарши препаратларни сезмасликка имкон беради. Испаниялик ва швейцариялик бир гуруҳ олимлар SARS-CoV-2нинг янги 20A.EU1 турини ўрганмоқда, уларнинг қайд этишича, вируснинг мезбон ҳужайрага тўсиқсиз кириб боришини таъминлайдиган мутацияга учраган. Бу ҳолат ушбу вирус касал одамдан соғлом одамга тезроқ юқишини англатади.

«Қозоғистон Миллий тадқиқот университети қошидаги Халқаро Вакцинация Маркази тадқиқотчиларининг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, вируснинг мутацияси унинг юқори нафас йўлларига зарар етказишини таъминлайдиган ўзгаришларга учрашига олиб келди. Бу касалликнинг намоён бўлишининг клиник кўринишини ўзгартиришни талаб қилади», - деди у.

Олима SARS-CoV-2 мутациясига доир сўнгги илмий маълумотларни ҳисобга олган ҳолда юқорида келтирилган аломатлар сезилганда дарҳол коронавирус инфекцияси тестидан ўтиш лозимлигини таъкидлади.

«Айни пайтда турли мамлакатлардаги илмий изланишлар ва кузатувлар натижалари янги штамм одам учун олдингисидан хавфлироқ эканлигидан далолат бермайди. Вирус мутацияси феномени ҳар доим ҳам унга оғирроқ касаллик келтириб чиқариш қобилиятини беравермайди, аммо одам танасида вируснинг икки ёки ундан ортиқ тури бўлиши беморда касалликнинг оғир кечишига олиб келиши мумкин», - дейди Анна Кнаус.

Шифокор таъкидлаганидек, эмлаш вирусли инфекцияларга қарши курашишнинг самарали усули ҳисобланади.

«Вирусларнинг организмга кириб боришини назорат қилиш, одамга вирус юқишини тўхтатиш бўйича профилактика чоралари ёрдамида амалга оширилади. Тиббий ниқобдан фойдаланиш ва ижтимоий масофага риоя қилиш вируснинг ҳаво орқали юқишини тўхтатишга ёрдам беради», - дея тушунтирди Анна Кнаус.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар