Коронавирус матрицаси: Алмати шаҳри «сариқ» зонада

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 5 июл ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Матрицага кўра, Алмати шаҳри «сариқ» зонада кирди. Қолган ҳудудлар «яшил» зонада.

Кеча Алмати шаҳри «сариқ» зонага ўтди.

«4 июлдан Алмати шаҳри «сариқ» зонага кирди. Шу муносабат билан Алмати шаҳри бош давлат санитария врачи Қасимхан Алписбайўғли янги қарорни имзолади. Унга кўра, эмлашга қарши кўрсатмалари бўлган ходимлар, ҳомиладор аёллар ва COVID-19 юқтирган беморлар билан алоқада бўлган шахслар масофавий ишлашга ўтказилади. Шунингдек, барча жисмоний ва юридик шахсларга одамлар кўп бўлган ёпиқ жойларда – автобуслар, метролар, савдо марказлари, савдо уйлари, ёпиқ бозорлар, давлат хизматлари марказлари, банклар, кинотеатрлар, театрлар, цирклар, автовокзаллар, томошабинлар билан спорт тадбирлари, конференциялар, концерт залларида ниқоб тақишлари тавсия этилади. Қарор 7 июл соат 00:00 дан кучга киради».


Сўнгги хабарлар