Коронавирус: Латвияда локдаун жорий этилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Латвия локдаун жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Латвия Сейми Вазирлар Кабинетининг локдаун жорий этиш тўғрисидаги қарорини маъқуллади. 21 октябрдан 15 ноябргача фақат асосий товарлар сотиладиган дўконлар ишлайди. Локдаун вақтида комендантлик соати 20:00 дан 05:00 гача давом этади. Соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, ҳозирда Латвия ҳам касалланиш, ҳам эмлашнинг паст кўрсаткичлари бўйича Европада етакчи ҳисобланади.

Украинада кетма-кет иккинчи кун давомида кунига 23 785 та янги коронавирус инфекцияси ҳолати, шунингдек 614 та ўлим ҳолати қайд этилди. Бундан ташқари, Украинада охирги 24 соат ичида 269 666 киши эмланган. Бу кунлик натижа бўйича ҳам рекорддир.

Эслатиб ўтамиз, авалроқ хабар қилинганидек, Латвияда карантин қоидаларини бузганлар 5000 евро миқдорида жаримага тортилади.

Сўнгги хабарлар