Коронавирус: Қозоғистоннинг 7 та ҳудуди «яшил» зонада

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.

2021 йил 26 майдаги ҳолатига кўра:

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола, Атирау, Қарағанди вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри, Алмати, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Шарқий Қозоғистон ва Туркистон вилоятлари.

Эслатиб ўтамиз, кеча «қизил» зонада бўлган Ғарбий Қозоғистон вилояти бугун «сариқ» зонага ўтди. Кеча «сариқ» зонада бўлган Чимкент шаҳри ва Манғистау вилояти бугун «яшил» зонага ўтди. Шундай қилиб, Қозоғистоннинг 7 та ҳудуди хавфсиз зонада.

Сўнгги хабарлар