Коронавирус: Қозоғистоннинг 6 вилояти ва 1 шаҳри «қизил» зонада

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 21 январь куни эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 январь куни ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой 6 та вилоят (Ақмола, Павлодар, Атирау, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Нур-Султон шаҳри) «қизил» зонада ва 4 та вилоят «сариқ» зонада ( Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Алмати ва Қарағанди вилоятлари) бўлганлигини хабар қилганди .

Бугунги матрица шуни кўрсатадики, Шарқий Қозоғистон «сариқ» зонадан чиққан.

Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада жойлашган. Умуман олганда, Қозоғистон халқаро даражадаги эпидемия хавфи бўйича «сариқ» зонага киритилган.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар