Коронавирус: Қозоғистонга араб вакцинаси етказиб берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда КВИга қарши учта вакцина мавжуд бўлади. Бу ҳақда ҳисобот йиғилиши чоғида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда мамлакатда чекловлар мавжуд эмас, вакцинани Қозоғистоннинг исталган шаҳрида амалга ошириш мумкин. Бундай ҳолда, эмлаш амалга ошириладиган яқин атрофдаги клиникага ёки савдо марказига ташриф буюриш мумкин. Вакцина бепул эмланади», - деди вазир Марказий алоқа хизматида.

Шу муносабат билан у Қозоғистонда коронавирусга қарши «Спутник V» ва маҳаллий QazVac вакциналари билан эмлаш амалга оширилаётганини эслатди.

«Бугун биз қўшимча араб вакцинасини оламиз. Яъни ушбу вакцина Хитойнинг «Синофарм» технологияси асосида ишлаб чиқарилган. Ҳозир биз ушбу вакцинани кутмоқдамиз ва уни ҳудудларга тарқатамиз. Бу учта вакцина аҳолига тақдим этилади», - деди А. Цой.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар