Коронавирус: Қозоғистонда янги ҳолатлар аниқланиши 18 фоизга камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари 18 фоизга камайди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ҳукумат мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«3 август ҳолатига кўра, 93 820 бемор қайд этилган, улардан 27 597 нафари даволанмоқда. 55 132 киши даволаниб чиқди ва 1 091 киши вафот этди. Умуман олганда, мамлакатда янги ҳолатлар қайд этилиши ўтган ҳафтага нисбатан 18 фоизга камайди. 4 ҳафталик карантин давомида қуйидаги натижаларга эришилди: 55% ётоқли ўринлар бўшади. Хусусан, реанимация бўлимлари юкламаси 36 фоизга камайди. Соғайиб чиққанлар жами сони 69,4% га етди. Тез ёрдам чақирувлари, шу жумладан коронавирус ҳолатига боғлиқ қўнғироқлар 40 фоизга камайди», - деди у.

Сўнгги хабарлар