Коронавирус: Қозоғистонда тўртта вилоят «қизил» зонада

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 27 октябр ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, тўртта вилоят «қизил» зонада қолмоқда, деб хабар беради Kazinform Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналига таяниб.

«Қизил» зонада: Қостанай, Павлодар, Ақмола, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Қарағанди, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.

«Яшил» зонада: Чимкент шаҳри ва Алмати, Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Манғистау вилоятлари.


Сўнгги хабарлар