Коронавирус: Қозоғистонда беморлар сони 700дан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясининг янги 7 та ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

«Коронавирус билан касалланган яна 7 киши, Қизилўрда вилоятида 3 киши ва Атирау вилоятида 4 киши қайд этилди», - дейилади хабарда.

8 апрель 08:45 ҳолатига кўра, Нур-Султанда 222 киши, Алматида 119 киши, Қарағанди вилоятида 55 киши, Ақмола вилоятида 42 киши, Атирау вилоятида 36 киши, Жамбил вилоятида 45 киши, Чимкентда 20 киши, Шарқий Қозоғистон вилоятида 6 киши, Алмати вилоятида 10 киши, Ақтўбе вилоятида 11 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 25 киши, Павлодар вилоятида 1 киши, Манғистау вилоятида 5 киши, Қизилўрда вилоятида 69 киши, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 2 киши, Туркистон вилоятида 33 киши, Қостанай вилоятида 3 киши, жами 704 бемор рўйхатга олинган.

Сўнгги хабарлар