Коронавирус: Қозоғистонда 900 дан ортиқ бола даволанмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 13 164 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 905 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 3 516 бемор касалхонага ётқизилган. 9 648 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 222 кишининг аҳволи оғир. Шундан 31 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 33 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар