Коронавирус: Қозоғистонда 37 нафар беморнинг аҳволи оғир

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - 17 август маълумотларига кўра, Қозоғистонда 21 957 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform.

Идоралараро комиссия маълумотларига кўра, улардан 1058 нафари касалхонага ётқизилган, 20899 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.

«КВИ юқтирганлар орасида 37 кишининг аҳволи оғир, 6 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 4 нафар бемор ўпкани сунъий шамоллатиш тизимига уланган», — дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар