Коронавирус: Қозоғистонда 31 нафар одам карантинда қолдирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги 7 февраль ҳолатига кўра Хитойдан эвакуация қилингин қозоғистонлик ва чет элликларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунгача жами 123 нафар одам касалхонага ётқизилди. 92 одам уйига қайтариб юборилган, 31 нафари ҳамон касалхонада. Беморларнинг аҳволи яхши. Ухань шаҳридан эвакуация қилинган 83 нафар ҚР фуқароларидан 13 нафари ЎРВИ белгилари туфайли даволанмоқда, ҳозирда тана ҳароратлари мўътадил», - деди ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Диас Ахметшарип.

Унинг айтишича, Ухандан эвакуация қилинган 5 нафар Беларусь Республикаси, 1 нафар Армения фуқаросининг аҳволи яхши.

«Шунингдек, Тюмень шаҳрига эвакуация қилинган 3 нафар ва Тошкентда ётган 5 нафар Қозоғистон Республикаси фуқароларининг аҳволи яхши. Ҳеч қандай касаллик аломатлари йўқ», - деди у.

Вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорати остида. Карантин 16 февралгача давом этади.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар