10:36, 21 Сентябр 2020 | GMT +6
Коронавирус: Қозоғистонда 3 667 киши даволанмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус билан касалланган 3 667 киши даволанмоқда. Улар орасида 36 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб.
Вазирлик маълумотларига кўра, шифохоналарда 1 873 бемор касалхонада. 1 794 бемор амбулатория шароитида даволанмоқда. Умуман олганда, 97 киши оғир аҳволда. Улардан 13 киши ўта оғир аҳволда. 17 киши ЎСВ аппаратига уланган.