Коронавирус: Қозоғистонда 2 та мегаполис ва 9 та вилоят «яшил» зонада
8 Декабрь 10:14

Коронавирус: Қозоғистонда 2 та мегаполис ва 9 та вилоят «яшил» зонада

NUR-SULTAN. Kazinform – 8 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.

«Қизил» зонада ҳудудлар қолмади.

«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри ва Ақмола, Қарағанди, Павлодар, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.

«Яшил» зонада: Алмати, Чимкент шаҳарлари ва Атирау, Ақтўбе, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.

Янгиликлар

Архив