Коронавирус: Қозоғистонда 11 386 киши даволанмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 11 386 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 644 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 3 225 бемор касалхонага ётқизилган. 8 161 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 200 кишининг аҳволи оғир. Шундан 30 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 22 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар