Коронавирус: Қозоғистонда 10 435 киши даволанмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 10 435 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 481 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 3 088 бемор касалхонага ётқизилган. 7 347 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 220 кишининг аҳволи оғир. Шундан 26 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 21 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар