+7 (701) 759 90 19
USD 419.54 EUR 509.2
RUB 5.72 CNY 64.81
Янгиликлар

Коронавирус: Қозоғистон вакцинаси декабрь ойида синовларнинг иккинчи босқичидан ўтади

27 Ноябрь 19:20
Баҳам кўринг:
Коронавирус: Қозоғистон вакцинаси декабрь ойида синовларнинг иккинчи босқичидан ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – Декабрь ойида коронавирусга қарши маҳаллий вакцина клиник синовларнинг иккинчи босқичидан ўтказилади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Европа Иттифоқи COVID-19 вакцинация паспортини жорий этишни кўриб чиқмоқда Чегарада COVID-19 вакцинаси билан эмланганлик гувоҳномасини талаб қилмаган маъқул - ЖССТ Пекинда 1 миллион киши COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланди

«Коронавирусга қарши вакцинани яратиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Биз ўз ресурсларимиздан максимал даражада фойдаланишга ва бозорда мавжуд бўлган вакцинани яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Рўйхатга олинган биринчи вакцина Россия вакцинаси эди. Давлат раҳбари Қозоғистонда шундай завод қуриш ва ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш тўғрисида кўрсатма берди. Ҳозирда ушбу масалани россиялик ҳамкасблар билан муҳокама қилмоқдамиз», - деди Алексей Цой Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вазирнинг сўзларига кўра, Россия вакцинаси синовларнинг учинчи босқичида.

«Россиялик ҳамкасбларимиз вакцина синови натижаларини тез орада эълон қилишга ваъда беришмоқда. Ушбу вакцинанинг биринчи ва иккинчи босқичлари ижобий натижаларни кўрсатди. Ҳозирги кунда биз Россия вакцинасини потенциал вакциналардан бири сифатида кўриб чиқмоқдамиз», - деди у.

Бироқ, Алексей Цой Қозоғистон вакцинасидан катта умидворлигини айтмоқда. Маҳаллий вакцина жорий йилнинг декабрь ойида клиник синовларнинг иккинчи босқичидан ўтади. Қозоғистонда вакцина заводи қурилмоқда.

Шунингдек, вазирнинг таъкидлашича, Хитой ва Америка вакциналари кузатилмоқда ва ўрганилмоқда. Бироқ, ушбу мамлакатларда вакциналар ўз мамлакатларида расмий равишда рўйхатдан ўтказилмаган.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив