Коронавирус: Қозоғистон пойтахтида кечадан бери касалланиш ҳолати қайд этилмади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Пойтахтда сўнгги суткада коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилмади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда ҚР Бош давлат санитар шифокори Айжан Есмағамбетова маълум қилди.

«Нур-Султон ва Алматида жорий этилган карантин чоралари ўз самарасини кўрсатмоқда. Масалан, Нур-Султанда 28 мартдан бери касаллик юқтирганлар сони камаймоқда. Ўша пайтдан 5 апрелгача инфекциянинг тарқалиш даражаси 60 тадан 0 тагача камайди», - деди Айжан Есмағамбетова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Бош давлат санитар шифокорининг сўзларига кўра, Алматида коронавирус инфекциялари сони кунига 15 тадан 6 тагача камайган.

«Юртимизда инфекция ўсиш суръати 10-11 фоиздан ошмайди. Бироқ, Қизилўрда, Қарағанди, Туркистон ва Атирау вилоятларида коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайиши кузатилмоқда. Яъни, ушбу ҳудудларда қўшимча чеклов чораларини жорий этиш керак», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар