Коронавирус: Карантинда турган круиз лайнеридаги ҚР фуқаролари олиб келинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Япония қирғоқларида карантинда турган «Diamond Princess» круиз лайнеридаги Қозоғистон фуқароларини юртимизга олиб келиш масаласига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Самолёт билан олиб келамиз, Япония ва Қозоғистон ўртасида тўғридан-тўғри рейслар бор», - деди М.Тлеуберди Парламент Мажилисида мухбирлар саволига жавоб бераркан.

Унинг сўзларига кўра, агар лайнер йўловчилари орасида коронавирус юқтирганлар бўлса, унда улар Японияда даволанишади.

«Даволаниш бўйича барча мамлакатлар ўзаро келишган ҳолда ҳаракат қилишади. Лозим бўлса улар Японияда даволаниши мумкин», - деди вазир.

«Асосийси, бизнинг фуқароларимиз коронавирус юқтирмаган, буннинг исботи – лайнердаги тест натижаси. Карантин муддати, яъни 14 кун ўтди. Бугун уларни лайнердан чиқариш бошланади. Қуруқликда қўшимча текширилади. Шундан кейин яқин кунларда юртимизга қайтарамиз», - деди М.Тлеуберди.

Эслатиб ўтамиз, кема бортида қозоғистонлик икки аёл ва 8 ва 12 ёшли иккита бола борлигини маълум қилгандик.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар