Коронавирус: қанча қозоғистонлик вакцина олди
9 Август 11:32

Коронавирус: қанча қозоғистонлик вакцина олди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 8 авгут ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши вакцинанинг 1-компонентини 9 564 853 киши, 2-компонентни эса 9 343 827 киши олди, дея хабар беради Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Теlegram-каналига таяниб.

«Pfizer» вакцинасининг I дозасини эса 1 235 991 киши, II дозасини эса 1 190 796 киши олган.

Улардан: I-компонентни 872 628 нафар ўсмирлар, 41 516 нафар ҳомиладор аёллар, 145 286 нафар эмизикли аёллар олди.

II-компонентни 855 843 нафар ўсмирлар, 39 253 нафар ҳомиладор аёллар, 141 459 нафар эмизикли аёллар олди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив