Коронавирус: Италияда март ойидан бери энг паст ўлим даражаси қайд этилди

None
None
RIM. ANSA-Kazinform – Душанба куни Италия Фуқаролар ҳаётини ҳимоя қилиш департаменти сўнгги кун давомида мамлакатда коронавирусдан 23 киши вафот этгани, бу март ойидан бери мамлакатда энг кам ўлим ҳолати бўлганини маълум қилди. Якшанба куни 24 одам вафот этганди, дея хабар беради Kazinform ANSAга таяниб.

Ломбардияда, мамлакатнинг энг кўп зарар кўрган ҳудудида уч киши ҳалок бўлди. Бу минтақада 27 февралдан бери қайд этилган энг паст ўлим кўрсаткичидир. Ҳозирги кунда Италияда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 34 657 кишига етди.

Расмийлар, шунингдек, бир кунда мамлакатда инфекция юқтиришнинг 218 та янги ҳолат қайд этилганлигини маълум қилишди. Шундан 143 таси Ломбардияда аниқланган.

Душанба куни Апулия, Фриули-Венеция-Джулия, Сицилия, Сардиния, Умбрия, Валле-д'Аоста ва Базиликата ҳудудларида коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Италияда COVID-19 вирусини юқтирганларнинг умумий сони 238 720 кишига етди, 183 426 киши даволаниб чиққан.
Сўнгги хабарлар