Коронавирус Испания ва Францияда яна шиддат билан тарқалмоқда

None
None
MADRID. Kazinform - Испания ва Франция Европада коронавирус юқтиришнинг янги ҳолатлари бўйича етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform euronews.com сайтига таяниб хабар берди.

Сўнгги сутка давомида Пиреней ярим оролида 3715 та COVID-19 юқтириш ҳолати аниқланган. Вазият бир қатор автоном жамоаларда ёмонлашмоқда. Мадрид ва унинг атрофида ҳокимият симптомларсиз ташувчиларни аниқлаш учун оммавий тасодифий синовни ўтказмоқда, аммо кўплаб маҳаллий аҳоли ундан бош тортмоқда, сабаби тестни мусбат натижа кўрсатса, икки ҳафта давомида изоляцияда қолишни истамаяпти.

Францияда бир кунда 3776 та ҳолат қайд этилган, бу 6 майдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Тулуза мамлакатда кўчада мажбурий равишда тиббий ниқоб тақиб юриш режими жорий қилинган биринчи шаҳар бўлди. Франция корхоналари 1 сентябрдан кучга кирадиган мажбурий ниқоб режимига тайёрланмоқда. Мамлакат расмийлари такрорий қаттиқ карантиндан қочишга ҳаракат қилмоқда.

Айни пайтда, дунё самарали вакцинани кутмоқда. 160дан ортиқ вакциналар ишлаб чиқилмоқда, уларнинг 30дан ортиғи одамларда клиник синовдан ўтказилмоқда.
Сўнгги хабарлар