Коронавирус: Хитойнинг Сиан шаҳрида қаттиқ карантин жорий этилди
23 Декабрь 13:48

Коронавирус: Хитойнинг Сиан шаҳрида қаттиқ карантин жорий этилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Хитойнинг Сиан шаҳри маъмурияти коронавирус тарқалишига қарши қатъий карантин жорий қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Covid-19 тарқалишига қарши кураш бўйича идоралараро комиссия Telegram каналига таяниб.

Маъмурият буйруғига кўра, шаҳарнинг барча аҳолиси уйда бўлиши керак. Ҳар икки кунда бир марта ҳар бир уйдан бир кишини биринчи навбатда керакли товарларни сотиб олиш учун юбориши мумкин. Бундан ташқари, фақат фавқулодда ҳолатларда уйдан чиқишга рухсат берилади.

Тез тарқалаётган «омикрон» штамми таъсирида ЖССТ бутун дунё бўйлаб одамларни Рождество ва Янги йил режаларидан воз кечишга ва байрамларни кейинга қолдиришга чақирди.

Янгиликлар

Архив