-
22.01.2021 18:34
-
-
-
22.01.2021 14:31
-
-
-
-
22.01.2021 10:25
-
-
22.01.2021 09:16
-
Коронавирус Хитойнинг бир нечта шаҳарларига тарқалди

PEKIN. Kazinform – Пекин билан чегарадош Хэбей провинциясининг учта шаҳрида 22 миллиондан ортиқ аҳолиси коронавируснинг қайта пайдо бўлиши сабабли изоляция қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Хэбей провинциясида Шицзячжуан, Синтай ва Ланфан шаҳарлари COVID-19 авж олгани сабабли изоляция қилинган. Ушбу шаҳарларда 22 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
2021 йил бошидан бери Хитойда коронавирус янги ҳолатлари сони кескин ошди. Энг кўп касалланганлар Шицзячжуан шаҳарида қайд этилган. 11 миллион аҳолиси бўлган Шицзячжуан шаҳрида оммавий синовларнинг иккинчи босқичи сешанба куни бошланди.
Хитой ҳукумати Хэбей вилоятининг бошқа шаҳарлар аҳолисига Пекинга саёҳат қилмасликни маслаҳат берди.
Умуман олганда, жорий йилнинг 2 январидан бошлаб Хэбей провинциясида 400 дан ортиқ одамда коронавирус тасдиқланган ва 200 дан ортиқ симптомсиз ташувчиси аниқланган.
Муаллиф: Руслан Сулейменов
- Рио-де-Жанейро коронавирус сабабли карнавални бекор қилди
- Британиядаги тошқинлар: 2 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди
- Ўзбекистонда 53 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди
- Жанубий Африкада тиббий вертолёти авариясида беш киши ҳалок бўлди
-
Қозоғистонлик аёл АҚШ Давлат департаментида раҳбар лавозимига тайинланди
-
Истамбулдаги майдонга Абай номи берилди