Коронавирус хавфи: саратон билан касалланган беморлар нимани эътиборга олишлари керак

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони яна кўпаймоқда. Кеча ПЗР тест орқали 716 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Шунинг учун ҳамма эҳтиёткорликка кўпроқ эътибор қаратишлари керак. Ва бу ҳолатда, саратон касаллиги бўлган фуқаролар нимани ҳисобга олишлари керак? Бу саволга Нур-Султан шаҳри ҳокимлиги Кўп тармоқли тиббиёт маркази директори Мухтар Толеутаев жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз оммавий ахборот воситалари орқали коронавирусга қарши вакциналарнинг дунёда бир нечта тури борлигини биламиз. Баъзиларининг самарадорлиги 90-95 фоизни ташкил қилади, дейишади. Бироқ, уларнинг ҳеч бири тўлиқ синовдан ўтказилмаган. Ҳали ҳам синов қилинмоқда. Шунинг учун, бугунги кунда мен саратон касаллигига чалинган одамни бирон бир вакцина билан эмлаш тўғри деб ўйламайман. Сабаби у иммунитетни қўзғатиши мумкин. Саратон касаллигига чалинган беморлар вакцина билан эмлангани ҳақида маълумот йўқ», - деди Мухтар Толеутаев.

Онколог олим оддий хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш кераклигини эслатди.

«Шифокорлар илгари айтиб келган хавфсизлик чораларига риоя қилиш муҳимдир. Саратон касаллигига чалинган одамлар иложи борича одамлар кўп йиғилган жойларга бормасликлари керак. Ниқоб кийиш ва оддий қоидаларга риоя қилиш керак. Саратон касаллигига чалинган одамларнинг орасида коронавирусни юқтирганлари кўп эмас. Биз бу одамлар эҳтиёт чораларини кўрмоқда, деб ишонамиз», - деб давом этди онколог.

Июнь-июль ойларида, Нур-Султан шаҳрида эпидемия бошланганда, кўп тармоқли тиббиёт маркази мутаҳассислари рўйхатдан ўтган беморларга дори-дармонларни етказиб беришди. Яъни, беморлар марказга келмадилар, телефон орқали шифокор билан маслаҳатлашдилар. Маҳаллий клиникаларнинг онкологлари беморлар билан туман ёки оилавий шифокорлар орқали мулоқот қилишди. Жамоат жойларига бориш улар учун хавфли. Беморлар фақат кўп тармоқли тиббиёт марказига ёки клиникасига (масалан, диагностика учун) ташриф буюриш керак бўлганда ташриф буюришган.

«Саратонга чалинган одамлар даволаниш учун бизнинг марказимизга келишидан олдин умумий клиник текширувдан ва коронавирус инфекцияси бўйича ПЗР-тест текширувидан ўтадилар. Ушбу текширув учун улар маҳаллий клиникага мурожаат қилишлари шарт. Шаҳардаги поликлиникалар Кўп тармоқли тиббиёт маркази билан шартнома тузган. Клиникалар таҳлил натижаларини тўплайди ва уларни лабораториямизга юборади. Агар ПЗР тестида коронавирус инфекцияси аниқланса, бемор юқумли касалхонага ётқизилади. У эрда аввал уни коронавирус даволаш керак. Яъни, коронавирусдан даволанаётган беморнинг саратон касаллигини даволаш кейинга қолдирилиши мумкин. Ва агар бундай белгилар бўлмаса, улар даволанишни давом эттиради. Менинг фикримча, шу кунгача коронавируснинг саратон касаллигини келтириб чиқариш ҳолатлари қайд этилмаган. Чунки саратон бирданига пайдо бўлмайди. Масалан, сурункали хасталикка чалинган одамга вақтида даволанмаса, унинг касаллиги келажакда саратон касаллигига айланиши мумкин», - деди Мухтар Толеутаев.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар