Коронавирус: Германияда ҳам янги антирекорд қайд этилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Германияда пандемия бошланганидан бери инфекция ҳолатларининг кунлик кўрсатгичи илк марта 150 мингдан, ҳафталик касалланиш коэффициенти эса 900 нафардан ошди, деб хабар бермоқда Kazinform Deutsche Welle нашрига таяниб.

Германияда SARS-CoV-2 вирусини юқтириш ҳолатлари сони янги юқори даражага етди. Роберт Кох институти (RKI) 26 январ, чоршанба куни маълум қилишича, пандемия бошланганидан бери биринчи марта касалланиш ҳолларининг ҳафталик коффициенти 100 000 аҳолига 900 нафардан ошиб, 940,6 ни ташкил қилган. Аввал бу кўрсаткич 894,3 нафарга тенг эди.

Ўтган кун давомида 164 мингта янги ҳолатлар аниқланган (бир кун аввал – 126 955 ва ўтган чоршанба куни 112 323). Шундай қилиб, 21 январда қайд этилган аввалги антирекорд - 140 160 ортда қолган.

Сўнгги хабарлар