Коронавирус: Европадаги вазият март ойидагидан ҳам ёмонлашиб кетди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусни юқтирганлар сони 30 миллионга етди, 941,3 минг киши вафот этди, деб хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европада вазият эпидемия авж олган март ойига қараганда анча ёмонроқ эканлигини таъкидлади.

«Ўтган ҳафтада дунёда вирусни юқтиришнинг 300та янги ҳолати қайд этилди», - деди ЖССТнинг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюге. Март ойининг охирида Европада бир кунлик янги ҳолатлар сони 26 475тага етганди.

«Вазият жуда ёмон», - деди Клюге.

Ҳозирги кунда кўплаб Европа давлатлари сўнгги ойлардаги энг юқори кўрсаткичларга эга.

Клюгеннинг сўзларига кўра, дунёда вирус тарқалиши тобора ўсиб бормоқда.

«Июль ойида юқтириш даражаси паст эди. Ва сентябрь ойидаги кўрсаткичлар биз учун огоҳлантириш бўлиши керак эди», - деди у.

Нидерландия эпидемия даражаси юқори бўлган мамлакатлардан биридир.

Испанияда талабалар университет ва мактабларда хавфсизликни талаб қилиб кўчаларга чиқишди. Хусусан, улар гигиена стандартларини яхшилашни ва ўқитувчиларни шахсий хавфсизлик воситалари билан таъминлашни талаб қилмоқдалар. Сўнгги кунларда мамлакатда коронавирусдан 239 киши вафот этди. Бу июнь ойидан бери энг юқори кўрсаткич. Вирусни юқтирганлар сони кўпайган, айниқса Мадридда.

Францияда касаба уюшмалари вакиллари норозилик намойишларини ўтказадилар. Уларнинг фикрича, ҳукумат томонидан иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш бўйича кўрилаётган чоралар етарли эмас. Расмийлар 2020 йилга келиб 800 мингдан ортиқ киши ишсиз қолишини тахмин қилмоқда.

Францияда сўнгги кунларда 10 мингта янги COVID-19 юқтириш ҳолати қайд этилди.

Германияда сўнгги 24 соат ичида вирусни юқтирганлар сони шу йилнинг апрель ойидан бери энг юқори кўрсаткичга етди.

Англиянинг шимоли-шарқидаги бир қатор шаҳарларда қўшимча карантин чоралари жорий этилмоқда.


Сўнгги хабарлар