Коронавирус Европада фуқаро авиациясини таназзулга учратиши мумкин

None
None
LONDON. Kazinform - Пандемия туфайли Европанинг энг йирик аэропортларида йўловчилар айланмаси уч баравар камайди. Компаниялар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар шуни тасдиқлайди, деб хабар беради Kazinform Еuronews телеканалига асосланиб.

Инқироздан олдин автоуловлар сони бўйича Европадаги энг йирик Лондоннинг Хитроу аэропортида трафик тахминан 69 фоизга камайган. Париждаги Шарль де Голль номидаги аэропорт эса 67 фоиз даромадини йўқотди. Европанинг энг катта бешта аэропортларидан энг кўп зарар кўргани – Франкфурт аэропорти. Унда йўловчилар 70 фоизга камайган.

Женева аэропорти бош директори Андрэ Шнайдер инқироздан чиқиш учун бир неча йил вақт кераклигини таъкидлади.

«Даромадимизнинг 95%и бевосита ёки билвосита йўловчилар билан боғлиқ. Бу дегани, биз даромадимизнинг муҳим қисмини йўқотамиз. Биз харажатларни камайтириш учун кўплаб чораларни кўрдик, аммо юқори технологик ускуналар билан тўлдирилган платформани таклиф қилганимиз учун харажатларни тезда пасайтириш қобилиятимиз чекланган», - деди Андрэ Шнайдер.

Халқаро аэропорт кенгашининг тахминларига кўра, Европанинг 200 га яқин авиаузеллари ҳукумат ёрдамисиз банкрот бўлиши мумкин. Йил бошидан бери минтақада авиақатновлар ҳажми 1,3 миллиард йўловчига камайди.


Сўнгги хабарлар