+7 (701) 759 90 19
USD 425.73 EUR 498.32
RUB 5.8 CNY 65.85
Янгиликлар

Коронавирус Европа ва Лотин Америкаси давлатларига тарқалмоқда

27 Февраль 11:36
Баҳам кўринг:
Коронавирус Европа ва Лотин Америкаси давлатларига тарқалмоқда

SÃO PAULO - HELSINKI. Kazinform - Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги чоршанба куни янги коронавирус (COVID-19) қайд этилган биринчи ҳолатни тасдиқлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги Agencia Brasilга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Қозоғистоннинг еттита ҳудуди «қизил» зонада Қозоғистонда 18 одам COVID-19га ўхшаш пневмонияга чалинди Ўтган бир кунда Қозоғистонда 3,5 минг киши коронавирусдан даволаниб чиқди

Таъкидланишича, бу Лотин Америкасида коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолатидир.

Касаллик юқтирган бемор - Сан-Паулу шаҳрида яшовчи 61 ёшли эркак. Агентликнинг хабар беришича, у 9-21 феврал оралиғида Италия шимолидаги Ломбардияда бўлган. Ўтган жума куни сафаридан қайтгач, унда коронавирус аломатлари - иситма, қуруқ йўтал, томоқ оғриғи ва буруннинг оқиши сезила бошлаган. Сан-Паулу касалхонасида бир қатор тестларни ўтказгандан сўнг, унда вирус тасдиқланди.

Матбуот анжуманида Бразилия соғлиқни сақлаш вазири Луис Энрике Мандетта беморнинг аҳволи яхши ва уйида эканлигини айтди. Унинг қайд этишича, расмийлар ёзда тропик мамлакатда вируснинг ўзини қандай тутишини кузатишади. Мандетта, шунингдек, мамлакатда вирус тарқалишини олдини олиш чоралари ҳақида гапирди.

Чоршанба куни кечқурун, Финляндияда коронавирус инфекциясининг биринчи расмий ҳолати ҳақида ҳам маълум бўлди. Helsinki Times газетасининг ёзишича, Финляндия фуқароси яқинда Италиянинг шимолига қилган сафари натижасида коронавирус билан касалланган.

Бемор якшанба куни Миландан Ҳелсинкига қайтиб келган ва шундан бери фақат икки киши билан суҳбатлашган. Шифокорлар аллақачон улар билан боғланишган, аммо уларда вирус аломатлари йўқ бўлиб чиқди.

Ҳелсинки шифохонаси университетининг таъкидлашича, шаҳарда вирус юқиши хавфи жуда паст ва вазият назорат остида.

Коронавирус аста-секин Европага бостириб кирмоқда: биринчи юқтириш ҳолатлари бундан олдин Австрия, Хорватия, Норвегия, Руминияда қайд этилган. Германияда COVID-19 коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланди.

Европада энг ҳавотирли вазият Италияда бўлиб, унда 11 киши вирус қурбони бўлди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив