Коронавирус: Европа пандемиянинг иккинчи тўлқинини қандай енгмоқчи

None
None
LONDON. Kazinform – Испанияда инфекция юқтирганлар сони кескин ортди - 24 соат ичида 580 та ҳолат, ҳафта ўрталарида кунига 390 та янги вирус ташувчиси аниқланган. Арагон ва Каталония автоном жамоалари инфекциянинг ўчоғи бўлиб қолмоқда, дея хабар беради Kazinform euronews.comга таяниб.

Барселонада чеклов чоралари жорий этилиши мумкин, аммо расмийлар бу йўналишда қачон ва қандай чоралар кўриши ҳақида ҳозирча хабар қилинмаган.

Умуман олганда, ҳозирги кунда мамлакатда деярли 306 минг киши касалланган, вафот этганлар сони 28 ярим минг кишига яқинлашмоқда.

Францияда расмийлар фикрларини ўзгартириб, барча ёпиқ жойларда ниқоб кийиш мажбурий бўлиб қоладиган санани эълон қилишди.

Аввалроқ ушбу қоида 1 августдан кучга кириши ҳақида хабар берилганди, кейинчалик бу чора 20-июльга кўчирилгани маълум қилинди.

Экологик фаоллар огоҳлантиришича, ишлатилган ниқоблар учун махсус ахлат қутилари билан таъминлаш керак, шунингдек, ушбу ҳимоя воситаларини йўқ қилиш усули ишлаб чиқилиши керак, аммо ҳозирча баъзи фуқаролар уларни кўчага ташлашади ёки ҳатто сув ҳавзаларига, дарёларга ва Ўрта ер денгизи соҳилларига ташлашади.

Германияда махсус протокол қабул қилинди, унга биноан маҳаллий ҳокимият идоралари мустақил равишда мамлакат ичидаги ҳаракатга нисбатан чеклов чораларини қўллаши мумкин.
Сўнгги хабарлар