Коронавирус: Эронда икки одам ҳалок бўлди

None
None
TEGERAN. IRNA-Kazinform — Эронда коронавирус юқтирган икки нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЭИР Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси Киануш Джаханпур маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ИРНА агентлигига ҳавола қилиб.

«Коронавирус юқтирган икки нафар қария вафот этишди», - дея маълум қилди Джаханпур.

Ушбу ахборотни Эрон ҳукумати вакили Алий Рабий ҳам тасдиқлаган.

Бу Эронда коронавирус аниқланган илк ҳолатлардир.

Беморлар вафот этган Кум шаҳрида пайшанба куни мактабларда дарслар бекор қилинган.

19 февраль кунги маълумотларга кўра, Хитойда коронавируснинг янги тури қурбонлари сони икки мингдан ошган.

Сўнгги хабарлар