Коронавирус: ЕИ давлатлари инқироздан чиқиш йўлларини келиша олмаяпти - The Guardian

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Европа Иттифоқи раҳбарлари коронавирус келтириб чиқарган инқироздан иқтисодиётни қандай қутқариш борасида келишувга эриша олишмаяпти, дея хабар беради The Guardian.

«Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари иқтисодий тикланиш режаларини муҳокама қилиш учун видеоконференция ўтказдилар. Бироқ, келишмовчилик туфайли йиғилиш икки ҳафтага қолдирилди. Бу вақт ичида мамлакатлар молия вазирликлари режа тузиши керак», - деб ёзади муаллиф.

Мақолада айтилишича, виртуал саммит давомида Италия Бош вазири Джузеппе Конте аввалги лойиҳани маъқулламаган ва уни кенг кўламли инқирозга қарши курашда самарасиз деб танқид қилган.

Тўрт соатлик йиғилиш якунида Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель журналистларга Европа Иттифоқи тўғри қарор қабул қилишга ҳаракат қилишини ва кейинги йиғилиш 19 молия вазирлари билан давом этишини айтди.

Сўнгги хабарлар